Loyiha bo'yicha bog'lanish E-mail: dhistory22@mail.ru

Tilni tanlash:

21 октябрь куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўзбекистон тарихи кафедраси ҳамда Москва давлат университетининг Осиё ва Африка мамлакатлари институти Ўрта Осиё ва Кавказ мамлакатлари кафедраси ташаббуси билан “ВЕЛИКИЙ ШЕЛКОВЫЙ ПУТЬ СКВОЗЬ ВРЕМЕНА И ЭПОХИ” мавзусида халқаро илмий-амалий семинар ташкил этилди. Илмий-амалий семинарда Тошкент, Москва, Туркистон, Чимкент, Қарағанди, Харбин, Шанхай шаҳарларидан олимлар, ёш тадқиқотчилар ва магистрлар иштирок этишди, мажлисни т.ф.д., проф. З.Р.Ишанходжаева модератор сифатида олиб борди. Мазкур илмий-амалий семинарда ЎзМУ тарих факультети профессор-ўқитувчилари т.ф.д., проф. З.Р.Ишанходжаева, т.ф.н., доц. А.А.Одилов, т.ф.н., доц. А.Б.Холиқулов, т.ф.ф.д. (PhD) Ж.Э.Тоғаев ва магистр талабалар фаол иштирок иштирок этдилар. Тадбир якунида мазкур йўналишдаги илмий-амалий семинарларни доимий режалаштириш келишиб олинди.